+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Қозоғистон вакцинасининг афзалликлари нимада – мутахассис жавоби

19 Май 18:34
Баҳам кўринг:
Қозоғистон вакцинасининг афзалликлари нимада – мутахассис жавоби

ALMATY. Kazinform – Алмати Фтизиопульмонология маркази юқумли касалликлар бўлими мудири, инфекционист, пульмонолог Абзал Малбасқанов Kazinform мухбирига Қозоғистон вакцинасининг афзалликлари ҳақида гапириб берди.

Ўхшаш янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазири  қозоғистонликларни гриппга қарши эмланишга чақирди Қозоғистон Саудия Aрабистонига QazVac вакцинасини етказиб беришни таклиф қилди «Спутник V» вакцинасининг «дельта» штаммига қарши самарадорлиги 83 фоиздан ошади - Гамалея маркази

- Респиратор вирус инфекцияси ва сурункали касалликларниг кучайиши пайтида коронавирусга қарши эмлаш мумкинми?

- Вакцина организм, иммунитет тизими учун зарур. Агар организмда аллақандай яллиғланиш жараёни бўлса, ўзгаришлар кузатилса, эмламаслик даркор. Бу танага ортиқча юк олиб келиши мумкин. Соғлиқ яхшилангандан кейингина эмлаш мумкин. Масалан, ўткир респиратор вирусли инфекциядан тўла тиклангандан сўнг эмлаш лозим деб ўйлайман. Кексалар эмлашдан олдин шифокор маслаҳатини олиши керак. Ёшлар эса соғлиги жойида бўлса, эмланаверсин.

- Эмланишдан олдин антитаначага ва коронавирусга ПЗР тест топшириши шартми?

-Агар шахс инфекция юқтирган касал билан алоқа қилмаган бўлса, албатта, ПЗР тест шарт эмас. Агар шахс ўтган йили ёки яқинда касалланган бўлса, антитаначалани аниқлаш учун иммунофермент таҳлил ўтказилиши керак. Агар антитанача титр кам ёки мутлақо йўқ бўлса, иммунофермент таҳлил тести ўтказилиб, ана ундан кейингина эмланиш керак. Оилада бир киши касалланса, иккинчиси ўзини ўзи ҳимоя қилиш учун дарҳол эмланишга югуради. Бундай ҳолатлар мавжуд. Бундай пайтларда киши инфекцияни юқтриб олиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда олдин ПЗР тест ўтказилиб, 7-14 кун кутиш лозим, агар ҳаммаси жойида бўлса, эмланиш мумкин.

- Қозоғистон вакцинасининг афзалликлари нимада?

- Биринчидан, биз ўз вакцинасини ишлаб чиқарган давлатмиз. Бу жуда муҳим ютуқ. Қозоғистонда фаннинг катта фонди мавжуд. Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилган институтда бунгача жуда кўп вакцина тайёрланган. Бу вакциналарни бир неча авлод қабул қилди. Шукур. Ҳаммамиз соғ-саломатмиз. Қозоғистоннинг коронавирусга қарши вакцина механизми исботланган усул асосида яратилди. У коронавирус инфекциясига олиб келиши мумкин эмас.

Аввало, Европа вакциналарини олайлик, уларни музлатгичда 70 градус ҳарорат остида ташиш керак.

Агар яқин давлатлардан олиб келинадиган вакцина ҳақида айтадиган бўлсак, бу ўша «Спутник-V», уни -18 градус ҳарорат остида ташиш шарт. Яъни, оддий музлатгичда.

Бизнинг вакцинанинг афзалликлари нимада? Маҳаллий вакцина ҳужайра иммунитетини хавфсиз равишда рағбатлантиради. Уни махсус музлатгичда сақлаш шарт эмас. Вакцинани етказиш учун мураккаб ускуналардан фойдаланилмайди. Ҳарорати 2-8 градусли техника кифоядир.

«QazCovid-in» ўз халқимизни таъминлаш учун яқиндагина ишлаб чиқарилди.

– Суҳбатингиз учун катта раҳмат!


Муаллиф: Алма Муқанова


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив