Қозоғистон янги Е-Salyq Business мобиль иловасини ишлаб чиқди
1 Ноябрь 19:30

Қозоғистон янги Е-Salyq Business мобиль иловасини ишлаб чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси янги Е-Salyq Buziness мобиль иловасини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси раиси ўринбосари Жайдар Инкарбаевнинг сўзларига кўра, мобиль илова Қозоғистондаги тадбиркорлар ишини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

«Бу борада якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатдан ўтказишдан тортиб, махсус солиқ режимларини танлаш, бухгалтерия ҳисоби ва даромадларни бошқаришгача бўлган барча ишларни соддалаштириш мақсад қилинган. Маълумки, бу тартиблар кичик бизнес учун жуда қийин. Ушбу илова барча хизматларни тақдим этади. Бундан ташқари, қўшимча назорат-касса машинасининг функционаллиги яхшиланди. Тадбиркорнинг даромадлари нақд пул тушумлари асосида шакллантирилади ва ушбу даромад асосида солиқ декларацияси автоматик равишда тўлдирилади«, - деди Ж. Инкарбаев Марказий коммуникациялар хизматида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу иловадан фойдаланаётган тадбиркор Давлат даромадлари бошқармаси бўлимларига ташриф буюриши шарт эмас. Барча хизматлар автоматик равишда амалга оширилади.

«Қўшимча хизматлар турли таърифларни беради. Тадбиркорлар давлат даромадлари департаментида олишлари шарт бўлган барча хизматлар ушбу иловада келтирилган. Aгар керак бўлса, солиқ идоралари огоҳлантириш беради «, - деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Янгиликлар

Архив