Қозоғистон жанубида қулупнай пишди
28 Апрель 11:32

Қозоғистон жанубида қулупнай пишди

TÚRKİSTAN. Кazinform - Туркистон вилоятининг Келес туманида қулупнай пишди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистон вилояти Келес туманидаги тадбиркор Исмадияр Адилов қулупнай етиштириб, рўзғор тебратиб келаётган деҳқонлардан биридир.

– Йилига 1 гектар ердан 15-20 тонна қулупнай оламан. Яхши ҳосил олиш учун тупроқ унумдорлигига эътибор бериш керак. Қулупнай нам тупроқда ўсади. Тупроқ нам бўлиши учун ўғитлар сепиб, тўғри парвариш қиламан», — деди деҳқон.


Деҳқоннинг ўтган кузда эккан қулупнай ҳосили ҳозир пишиб етди. Бугун у учинчи йиғимни мамлакат ички бозорига чиқарди.

– Қулупнайнинг биринчи йиғимидан 200 кг маҳсулот олдим. Иккинчи йиғим тахминан 800 кг ҳосил берди. Учинчи йиғимда ҳосил яна ошди. Ҳозир гектаридан 4 тоннадан ҳосил олмоқдаман, – дейди Исмадияр Адилов.

Маҳсулотга мамлакатнинг йирик шаҳарлари ва вилоят туманларидан талаб келиб тушмоқда. Шундай қилиб, деҳқон йиллик ҳосилини йиғиб олишга аҳд қилди.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив