Қозоғистон жорий йилда 67,6 миллион тонна нефть экспорт қилди
28 Декабрь 15:32

Қозоғистон жорий йилда 67,6 миллион тонна нефть экспорт қилди

NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистон жорий йилда 67,6 миллион тонна нефть экспорт қилди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

2021 йил якунлари бўйича нефть қазиб олиш ҳажми 85,7 миллион тоннани ташкил этди. Экспорт 67,6 миллион тоннага етди. Нефтьни қайта ишлаш ҳажми 17,1 миллион тоннани, нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми эса 13,1 миллион тоннани ташкил этди», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, мустақиллик йилларида Қозоғистонда нефть қазиб олиш суръати ошган.

«Келажакда нефть қазиб олиш ҳажми янада ошади. Мамлакатда нефть қазиб олишнинг драйвери 3 та нефть-газ лойиҳасидир: Тенгиз, Қарашиғанақ ва Қашаған», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Шунингдек, у Тенгиз лойиҳасининг истиқболлари ҳақида гапирди.

«2021 йил якунларига кўра, Тенгиз лойиҳасида нефть қазиб олиш ҳажми 26,5 миллион тоннани, газ қазиб олиш ҳажми 14,5 миллион тоннани ташкил этди. Тенгиз конида умумий қиймати 45,2 миллиард долларлик «Келажак» кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу нефть қазиб олишни йилига 12 миллион тоннага оширади. Бугунги кунга келиб лойиҳанинг умумий бажарилиши 87 фоизни ташкил этади. Лойиҳани 2023йилда якунлаш режалаштирилган», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Янгиликлар

Архив