Қозоғистонда 10-11 синфларда инглиз тили соатлари кўпайтирилади

23 Сентябрь, 22:37
Қозоғистонда 10-11 синфларда инглиз тили соатлари кўпайтирилади

ASTANA. Kazinform - Ўрта мактаб ўқувчилари табиий ва математика фанлари бўйича соатлари сонини оширади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

А.Аймағамбетов Давлат раҳбари томонидан «Қулай мактаб» миллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилганини эслатди.

«Президент ўз Мурожаатномасида умумтаълим мактабларида табиий-математик цикл ва тил фанларига устувор аҳамият бериш бўйича кўрсатмалар берди. Математика, физика, кимё, биология фанларидан дарс соатларини кўпайтириш режалаштирилган. Ўқув дастурлари ҳам янгиланади. Ўқитувчилар учун қўшимча курслар ташкил этилади. Табиий ва математика фанларини ўқитиш STEM-таълим ёндашувлари асосида кучайтирилади»

, — деди вазир.

Унга кўра, ўрта мактабда инглиз тилини ўрганишга ҳам эътибор қаратилади. 10-11 синфларда инглиз тили соатларини ошириш, дастурларни янгилаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш режалаштирилган. 2024 йилдан бошлаб CEFR тизимига мувофиқ, 3-синфда инглиз тилини ўқитиш соатларини кўпайтириш ҳамда қозоқ ва рус тилларини ўзлаштириш учун зарур бўлган ўқув юкламасини таъминлаш чоралари кўрилади.

STEM (Science, Technology, Engineering, Mathematics) таълими бу табиий фанлар ва муҳандислик фанларини ягона тизимда бирлаштирган моделдир.

CEFR умумий Европа тилларини билиш тизими бўлиб, Европадаги тилшуносларга тил дастурлари, ўқув дастурлари, тестлар, дарсликларни ишлаб чиқиш учун асос билан таъминлаш каби учта асосий мақсадга эга бўлган маълумот тизимидир.

Муаллиф: Мейрамбек Байғарин

Янгиликлар