NUR-SULTAN. Kazinform - «Очиқ НҲҲ» порталида «2022-2024 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида» ги қонун лойиҳаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Ҳужжатда айтилишича, 2022 йил 1 январдан бошлаб энг кам иш ҳақи 60 000 тенгени ташкил қилади. Минимал базавий давлат пенсияси - 19 450 тенге.
Ҳисоб -китобга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб энг кам пенсия 46 302 тенгени ташкил қилади.
6 октябргача жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжат лойиҳасида бошқа ижтимоий нафақалар миқдори кўрсатилган:
- жарималар, солиқлар ва бошқа тўловлар учун қўлланиладиган ойлик ҳисоб -китоб миқдори - 3 063 тенге;
- базавийий ижтимоий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқадиган энг кам яшаш миқдори - 36 018 тенге.
Лойиҳага берилган тушунтириш ёзувида ҳужжат лойиҳаси қабул қилинишида энг кам ойлик иш ҳақининг ҳозирги 42 500 тенгедан 60 000 тенгега кўтарилиши кўзда тутилгани кўрсатилган.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай