Қозоғистонда 2025 йилга бориб туризм соҳасида 60 минг иш ўрни яратилади
28 Февраль 15:31

Қозоғистонда 2025 йилга бориб туризм соҳасида 60 минг иш ўрни яратилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Мажилисда Ҳукумат соатида ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети имкониятлари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз 2025 йилгача туризм соҳасида 60 мингга яқин янги иш ўрни яратишни режалаштирмоқдамиз. Бунга инвестицион ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида аҳоли бандлигини яратувчи туризм фаолиятини фаоллаштириш ёрдам беради. Бу эса малакали кадрларга талабни оширади», - деди Д. Абаев.

Шу муносабат билан у 2020 йилдан буён Туркистонда Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети фаолият юритаётганини, унда 7 йўналиш бўйича 1300 дан ортиқ талаба таҳсил олаётганини эслатиб ўтди.

«2021 йил декабр ойида университет Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг аккредитациядан ўтган аъзоси бўлди. Туркия, Франция, Португалия, Австрия, Венгрия ва бошқа мамлакатларнинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бугунги кунда университет дуал таълимни муваффақиятли жорий этиш орқали илғор тажрибаларни халқаро алмашиш бўйича саноат марказига айланиб бормоқда. Университетда ЮНВТО академиясини очиш, шунингдек, ЮНЕСКО илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, университет негизида меҳмондўстлик йўналиши бўйича етакчи хорижий университетларнинг филиалларини очиш мумкин», - деди вазир.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив