Қозоғистонда 2025 йилгача 5 та университет шифохонаси қурилади
15 Февраль 17:58

Қозоғистонда 2025 йилгача 5 та университет шифохонаси қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилгача 5 та университет шифохонаси ва 3 та кўп тармоқли шифохона қурилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ўз топшириғида соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини, хусусан, 20 та шифохонанинг нархини давлат-хусусий шериклик механизмларидан фойдаланган ҳолда қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Кўп тармоқли шифохоналар қуриш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳалари рўйхатини оптималлаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалдаги «Соғлом миллат» миллий лойиҳаси доирасида 2025 йилгача биринчи босқичда 5 та университет шифохонаси ва 3 та кўп тармоқли шифохонани қуришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, қолган 12 та лойиҳа 2026 йилдан бошлаб босқичма-босқич амалга оширилади», - деди Ажар Ғиният.

Унга кўра, айни вақтда Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги, Миллий иқтисодиёт ва Молия вазирликлари томонидан тиббий асбоб-ускуналарсиз шифохона қуришнинг максимал қиймати ва 1 ўринга мўлжалланган максимал майдонни аниқлаш устида иш олиб борилмоқда. Шунингдек, юқоридаги 8 та лойиҳа учун оптимал молиявий моделни ишлаб чиқиш ва харажатларни оптималлаштиришга киришилди.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив