Қозоғистонда 245 минг ўсмир коронавирусга қарши тўлиқ эмланди
26 Январь 08:20

Қозоғистонда 245 минг ўсмир коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

NUR-SULTAN. Кazinform - Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда болаларни эмлаш ҳақида маълумот тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги кунга қадар 12-18 ёшдаги 448 994 нафар бола Pfizerнинг биринчи дозасини олган. Бу 35,2 фоизни ташкил этади. Вакцинанинг иккинчи компонентини 245 411 нафар ўсмирлар қабул қилди, бу 19,3 фоизни ташкил этади. Мактаб, мактаб-интернат, меҳрибонлик уйлари каби объектларни тақсимлашга келсак, статистик маълумотлар алоҳида юритилмайди», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг юқумли касалликларга қарши эмлаш бўлими бошлиғи Нуршай Азимбаева.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Янгиликлар

Архив