Қозоғистонда 3,8 млн автомобил рўйхатга олинган
17 Ноябрь 10:32

Қозоғистонда 3,8 млн автомобил рўйхатга олинган

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 3 млн 824 минг 200 та автомобил рўйхатга олинган, деб хабар беради Kazinform ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюросига таяниб.

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Қозоғистонда 610 120 та автомобил рўйхатга олинган. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 фоизга кўпдир.

2021 йил 1 октябр ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикасида рўйхатга олинган автомобиллар сони 3824,2 мингтани ташкил этади.

Янгиликлар

Архив