+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Қозоғистонда 30 та овул мактабларига кичик грантлар берилади

28 Июль 16:18
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 30 та овул мактабларига кичик грантлар берилади

NUR-SULTAN. Kazinform – «Ижтимоий аҳамиётга эга ташаббусларни ривожлантириш жамғармаси» ҳомийларнинг кўмаги билан мамлакатдаги 30 та қишлоқ мактабларига ижтимоий грантлар ажратади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонга 1 суткада 41 та халқаро авиарейслар билан беш мингдан ортиқ йўловчи келди Aфғонистонда қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берувчи қонун тайёрланмоқда Озарбайжонда такси ҳайдовчиларидан  COVID-паспорти талаб қилинмоқда

Ушбу маълумотни «Ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни ривожлантириш хусусий жамғармаси» раиси Ермек Мажитов Марказий коммуникациялар хизматида тақдим этди.

«Бу йил биз «Қозоғистон ўқитувчиси» ва «Келажак ўқитувчиси» лойиҳаларини бирлаштирдик. Шундай қилиб, мамлакатдаги 10 та университет билан ҳамкорликда биз келгуси йил битирадиган ва ўқитувчилик фаолиятини бошлайдиган энг яхши 100 нафар битирувчини аниқладик. Биз лойиҳани «Келажак ўқитувчиси» деб атаймиз. Шундай қилиб, мукофотлаш маросимига ўқитувчиларни тайёрлайдиган 10 та университетнинг энг яхши 10 та талабаси таклиф қилинади«, - деди жамғарма директори.

Шунингдек, у жорий йилда «Samruk-Kazyna Trust» компанияси «Ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларини ривожлантириш жамғармаси» бош ҳамкори сифатида тасдиқланганлигини эслатди.

Бу йил «Фуқароларни қўллаб-қувватлаш маркази» кўмаги билан 30 та овул мактаблари танлов иштирокчилари орасида 1 миллион тенге миқдорида кичик грант олади. Ижтимоий лойиҳаларни амалга оширадиган овул мактабларига устувор аҳамият берилади. Масалан, мактаб кутубхонасини янгилашни ёки ўз биноларини яхшилашни ёхуд синф хонасини янги жиҳозлар билан жиҳозлашни хоҳласа, грант олиш учун мурожаат қилиши мумкин.

Ўқитувчиларни ушбу лойиҳада фаол иштирок этишга таклиф қиламиз. Ушбу қўллаб-қувватлаш натижасида биз ўқитувчиларимизни дунёдаги энг яхши 50 та ўқитувчилар қаторига қўшишни мақсад қилганмиз. Агар у янада муваффақиятли бўлса, биз уни биринчи ўнталикда кўришни ва ҳатто «Дунёнинг энг яхши ўқитувчиси» бўлишини хоҳлар эдик, - деди Ермек Мажитов ва бир кун келиб, Қозоғистонда «Дунё ўқитувчиси» халқаро танлови бўлиб ўтишини таъкидлади.

«Тақдирлаш маросимида ҳомийлар ва хайриячилар иштирок этади ҳамда таълим форуми ўтказилади. Танлов платформаси мутахассисларнинг фикр алмашиши учун катта глобал майдонига айланади «, - дея хулоса қилди у.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив