+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Қозоғистонда 5 та компания қурилиш материаллари нархини пасайтирди

30 Июль 16:50
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 5 та компания қурилиш материаллари нархини пасайтирди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 5 та компания қурилиш материаллари нархларини пасайтирди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда бу йил 200 дан ортиқ янги мактаблар қурилади – ҚР Бош вазири ўринбосари Пандемияга қарамай, Қозоғистон ва Саудия Aрабистони ўртасидаги савдо ҳажми ошди – ҚР Савдо вазири Ўзбекистонда қанча  меҳмонхона бор

Президентнинг қурилиш материаллари бозорида чора -тадбирлар кўриш бўйича топшириғини бажаришда, Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари қурилиш материаллари бозорида барча ҳудудларда нархлар ошиши асослилигини монополияга қарши таҳлил қилишни давом эттирмоқда.

2021 йил 29 июл ҳолатига кўра, қурилиш материаллари бозори субъектларига қоидабузарлик белгиларини йўқ қилиш ва нархларни пасайтириш зарурлиги тўғрисида 63 та хабарнома юборилган (шу жумладан 22 июлдан 29 июлгача бўлган даврда 6 та янги билдиришнома): ғишт учун - 16 та, арматура – 13 та, цемент – 17 та, бетон – 8 та, шағал – 2 та, полиэтилен қувурлар – 3 та, швеллерлар – 2 та, кабел – 1 та, шиша – 1 та.

Бугунги кунга қадар 29 та компания хабарнома сўровини бажарган. 22-29 июл кунлари 8 та компания, шулардан 5 таси нархларни арзонлаштирган:

- Павлодар вилоятида арматура тоннаси («Стальной союз» МЧЖ, 397 220 тенгедан 377 200 тенгегача, «KSP Steel» ЖШС, 351 000 тенгедан 320 120 тенгега, Атирау вилоятида (« УралМеталлИнвест «МЧЖ ўртача ҳисобда 450 000 тенгедан 418 500 тенгегача ва « КазТемирКонтракт « МЧЖ 471 201 тенгедан 430 109 тенгегача.

- Шимолий Қозоғистон вилоятида «Логика Строй Ресурс» МЧЖ девор блоклари нархини(квметр) 25000 тенгедан 23000 тенгегача ёки 9 фоизга туширди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин 21 та компания қурилиш материаллари нархларини пасайтирган эди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив