Қозоғистонда 560 та Aмерика компанияси фаолият юритмоқда
15 Декабрь 20:33

Қозоғистонда 560 та Aмерика компанияси фаолият юритмоқда

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда Aмерика капитали иштирокидаги 560 дан ортиқ компания муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Aқан Рахметуллин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Қайд қилмоқчиманки, АҚШ Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритиш бўйича иккинчи ўринда туради. Қозоғистонда Aмерика капитали иштирокидаги 560 дан ортиқ компания муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бугунги учрашувда савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўллари ҳам муҳокама қилинмоқда. Фикр алмашиш орқали биз мамлакатдаги сиёсий ислоҳотлар, демократлаштириш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш масалаларини кўриб чиқдик ва кўриб чиқишда давом этамиз», — деди Aқан Рахметуллин Қозоғистон ва AҚШ ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик бўйича комиссия йиғилишидан кейинги брифингда.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон томони америкалик ҳамкорлар билан C-5+1 мулоқоти Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳим воситаси бўлиб қолади, деб ҳисоблайди.

«Келгуси йилда биз сиёсий ва иқтисодий алоқаларни ана шундай юқори даражада сақлаб қолиш ниятидамиз. Aмерикалик ҳамкорларимизга мамлакатимизга ташрифи ва тадбирларда фаол иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирамиз», - деди A.Раҳметуллин.


Янгиликлар

Архив