Қозоғистонда 6 фоизлик имтиёзли кредитлар берилиши рост гап
30 Ноябрь 18:52

Қозоғистонда 6 фоизлик имтиёзли кредитлар берилиши рост гап

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Аграр кредит корпорацияси мамлакат ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларини микрокредитлаш учун 22,5 млрд тенге маблағ ажратди, деб хабар беради Kazinform.

Имтиёзли кредит шаклида ажратилаётган маблағлардан тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаган тадбиркорлар, кичик бизнес, оилавий ва ижтимоий тадбиркорлик субъектлари имтиёзли фоиз ставкасида фойдаланиши мумкин.

Аграр кредит корпорацияси кичик молия ташкилотлари учун кредит линияларини очди, улар аллақачон ҳудудлардаги тадбиркорларни молиялаштирмоқда.

Имтиёзли кредитлаш дастури янги иш бошлаган тадбиркорларнинг молиялаштиришдан фойдаланишини осонлаштиради.

Кредит муддати беш йилгача, чорвачилик соҳасида етти йилгача берилади.

Мутахассисларнинг фикрича, пасайтирилган фоиз ставкаси ва қулай муддат бизнесингизни ривожлантириш учун идеал комбинациядир.

Ажратилган 22,5 миллиард тенгедан «Аграр кредит корпорацияси» АЖ микромолия ташкилотларининг умумий суммаси 4,7 миллиард тенгедан ортиқ маблағга аризаларни қабул қилиб бўлди. Шундан 2,6 миллиард тенгедан зиёди кредитлар берилди.

Аграр кредит корпорацияси кенг доирадаги тадбиркорлик субъектларини арзон молиялаштиришга ёрдам беради. Бу қишлоқларда фуқаролар фаровонлиги даражасини оширмоқда – иш ўринлари яратилмоқда, янги ишлаб чиқаришлар очилмоқда, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар ривожланмоқда.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив