Қозоғистонда 864 нафар ҳоким тўғридан-тўғри аҳолининг овоз бериши орқали лавозимга киришди
28 Декабрь 08:59

Қозоғистонда 864 нафар ҳоким тўғридан-тўғри аҳолининг овоз бериши орқали лавозимга киришди

NUR-SULTAN. Кazinform - Овул округи ҳокимларининг тўғридан-тўғри сайлови натижалари сиёсий партиялар фаоллиги даражасига мос келади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Малик Мирзалин «Хабар 24»га берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йилги сайловда барча олти партия вакиллари иштирок этди. Сайланган 864 нафар ҳокимнинг 77,7 фоизи, яъни 671 нафари «Nur Otan» вакили. «Ауыл» партиясидан 3,8 фоиз ёки 33 нафар, «Адал» партиясидан 1,7 фоиз, яъни 15 нафар ҳоким, «Ақ жол» партиясидан 1,4 фоиз ёки 12 нафар киши, Қозоғистон халқ партиясидан 1,3 фоиз ёки 11 киши ва УСДП дан 0,1 фоиз, яъни 1 киши ҳоким бўлди. Қайд этиш жоизки, бу натижа ҳам сайлов даврида, ҳам оддий даврда партияларнинг сиёсий фаоллиги даражасига мос келади», — деди Малик Мирзалин.

Суҳбат чоғида Малик Мирзалин жорий йилда тўғридан-тўғри халқ овози йўли билан 864 нафар киши ҳоким лавозимига келганини айтди.

Овул ҳокимлари сайловида сайловчилар фаол иштирок этганини ҳам таъкидлади.

«Қозоғистонда сайловчиларнинг ўртача иштироки 78,5 фоизни ташкил этди. Овул округларида халқ доимо сайловда фаол иштирок этади, – деди Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив