Қозоғистонда аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади
10 Июль 14:38

Қозоғистонда аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукумат ва Миллий банкка фавқулодда ҳолатларда аҳоли ва саноат тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқишни топширди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Шунингдек, биз бизнес мажбуриятларини кузатиб боришимиз керак. Аввало, иш ва иш ҳақини сақлашга эътибор қаратиш лозим. Ҳукумат ва «Атамекен« табдиркорлар палатаси бизнес мажбуриятларини рақамли назорат қилиш бўйича ишларни 2 ой ичида якунлашлари керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.

Президент, шунингдек, Ҳукуматга ва Миллий банкка фавқулодда ҳолатларда аҳоли ва саноат тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплектсини ишлаб чиқишни топширди.

«Шунингдек, давлат ёрдамидан имкон қадар самарали фойдаланиш керак. Биз ҳозир бюджет циклидамиз. Молиявий устуворликларни аниқлаш учун имконият мавжуд. Асосийси - иқтисодиёт ва иш ўринлари», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив