Қозоғистонда адлия ходимларининг иш ҳақи 63 фоизга оширилди
19 Июнь 13:02

Қозоғистонда адлия ходимларининг иш ҳақи 63 фоизга оширилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Адлия вазири Марат Бекетаев ушбу соҳада қанча пул тежалганини айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари мурожаатини амалга ошириш мақсадида суд тизими ходимларини 30 фоизга оптималлаштириш бўйича ишлар олиб борилди. Ҳудудий адлия органларининг 265 та бўлими оптималлаштирилди, 217 адлия бошқармалари 59 та туманлараро бошқармаларга бирлаштирилди», - деди вазир ўз интернет-ҳисоботида.

Шу билан бирга, жами майдони 30 минг квадрат метр бинолар ва 109 та транспорт воситаси бўшатилган.

«Шунинг натижасида қарийб икки миллиард тангалик бюджет маблағлари тежалди. Шу муносабат билан, жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб вазирликнинг барча ҳудудий бўлинмаларида иш ҳақи миқдорини омил-баллар шкаласи бўйича синов лойиҳаси жорий этилди. Натижада ўрта даражадаги ходимларнинг иш ҳақи қарийб 63 фоизга ошди», - деди Марат Бекетаев.

Янгиликлар

Архив