Қозоғистонда АЭС қурилишига қанча маблағ сарфланади
20 Июнь 21:22

Қозоғистонда АЭС қурилишига қанча маблағ сарфланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда иккита атом энергетикаси реакторини қуриш 10-12 миллиард долларга тушиши мумкин. Бу ҳақда «Самруқ-Қазна» АЖ шўба корхонаси «Қазақстан атом электр станциялары» МЧЖ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистон ҳар бири 1,4 минг МВт қувватга эга иккита реактор қуриши керак. Унинг қурилиши 10-12 миллиард долларга тушиши тахмин қилинмоқда. Атом электр станцияларининг ишлаш муддатини 60 йилдан 100 йилгача узайтириш имкониятини ҳам кўриб чиқяпмиз. Умуман олганда, АЭСни кредит эвазига ёки тижорат лойиҳаси доирасида қуриш таклиф қилинмоқда», — дейилади хабарда.

«Қазақстан атом электр станциялары» компанияси маълумотларига кўра, Қозоғистонда АЭС қуришга 6 та хорижий компания қизиқиш билдирган. «KHNP (Жанубий Корея), EDF (Франция), Росатом (Россия), NuScale Power (АҚШ), CNNC (Хитой), General Electric-Hitachi (АҚШ ва Япония қўшма корхонаси) компанияларидан таклифлар келиб тушди. Биз 3 ёки 3+ авлод реакторларини қуришни кўриб чиқяпмиз, чунки улар хавфсиз. Бу йўналишда бизнинг талабларга жавоб берадиган Россия, Корея, Франция ва Хитой компанияларининг реакторлари бор. АҚШнинг General Electric-Hitachi ва NuScale компанияларидан кичик ва ўрта ректорларни олиш бўйича тижорат ишлари олиб борилмоқда»

, - дейилади компания хабарида.

Маълумотларга кўра, АЭС тахминан 6 йил ичида қурилади. Бироқ таклифни омма олдида муҳокама қилиш ва керакли ҳужжатларни тайёрлаш учун вақт керак бўлади. Умуман олганда, бу жараён 10 йил давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив