Қозоғистонда ҳарбийлар учун модулли уйлар қурилади
29 Декабрь 17:24

Қозоғистонда ҳарбийлар учун модулли уйлар қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ҳарбийлар учун модулли уйлар қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазири ўринбосари Дарин Туяқов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Парламент Мажилиси «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳарбий хизмат ва махсус давлат органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг уй-жой муносабатлари масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Ҳужжат модулли уй-жой қурилишини назарда тутади.

«Биринчи навбатда, модулли уй-жой бўлади ва улар тегишли стандартларга жавоб беради. Ушбу объектлар расмий уй-жой сифатида тақдим этилади, ҳам мобилли бўлади. Бундай уй-жойни бошқа жойга кўчириш мумкин. Маълумки, уй-жой қурилишида кўплаб янги технологиялар пайдо бўлмоқда. Бу уйлар тез қурилади, кўчма иншоотлар бўлиб, улар уч хонали квартира учун барча стандартларга жавоб берадиган бўлади. Ва зарур коммуникациялар билан жиҳозланади», - деди Д. Туяқов.

Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасида Мудофаа вазирлиги заруратга қараб ҳарбийлар учун бундай модулли уйларни сотиб олиш имконияти кўзда тутилган.

«Ҳарбий хизматчи оиласи билан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиб ўтиш ҳолатлари ҳам бўлади», - деди вазир ўринбосари.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Янгиликлар

Архив