Қозоғистонда архив ходимлари малакасини ошириш маркази очилди
20 Декабрь 16:15

Қозоғистонда архив ходимлари малакасини ошириш маркази очилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун «Архив – 2025» лойиҳасини амалга ошириш комплекс режаси доирасида ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов, Маданият ва спорт ишлари вазири Ақтоти Раимқулова иштирокида Қозоғистон Миллий архиви ҳузурида Давлат ва идоравий архив ходимлари малакасини ошириш маркази очилди, деб хабар беради primeminister.kz.

Давлат ва жамоат арбоблари, депутатлар, олимлар, архив ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда марказ фаолиятининг асосий йўналишлари, Мустақил Қозоғистон тараққиёти тарихини очиб берувчи фото-ҳужжатли кўргазмалар билан танишди.


Ўзининг табрик сўзида Бош вазир ўринбосари Е. Тоғжанов архив соҳасини такомиллаштириш, давлат ва идоравий архивлар фаолиятини автоматлаштириш, ахборот технологияларини жорий этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қайд этди.


Давлат «архивчи» касбининг нуфузини ошириш, мутахассисларни жалб этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширганини таъкидлади. Хусусан, иш ҳақининг ҳар йили оширилиши, дуал таълим, «Болашак» стипендияларини тайинлаш ва ҳ.к. мавжуд.


ҚР Маданият ва спорт вазири А. Раимқулова архив ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича биринчи марказ, жумладан, реставратор, илмий-техник ва аудиовизуал ҳужжатларни қайта ишлаш мутахассисликлари бўйича фаолияти муҳимлигини таъкидлади.



Янгиликлар

Архив