Қозоғистонда бир қанча ҳудудларида янги конларни қидириш бошланди
19 Май 13:15

Қозоғистонда бир қанча ҳудудларида янги конларни қидириш бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жезқазған, Темиртау, Балқаш, Риддер, Хромтау каби тоғ-кон саноатига моношаҳарлар яқинида руданинг янги манбаларини излаш бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Геология қўмитаси раиси Талғат Сатиев маълум қилди.

«Шаҳар қурувчи корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида иқтисодиёти тоғ-кон ва металлургия саноатига асосланган Риддер, Хромтау, Жезқазған, Темиртау, Балқаш каби моношаҳарларга яқин 7 та истиқболли ҳудудда қидирув ишлари олиб борилмоқда», - деди у.

Шунингдек, у дунёда кам учрайдиган металларига, жумладан, литийга талаб ортиб бораётганини қайд этди.

«Бу турдаги хомашёларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, жорий йилда Шарқий Қозоғистон вилоятидаги «Қарааяқ» ва «Монша» участкаларида кам учрайдиган нодир металларни аниқлаш ишлари давом эттирилмоқда. 12 та янги участкаларида кам учрайдиган металларни аниқлаш истиқболларини аниқлаш бўйича ишларни бошлаш режалаштирилмоқда», - деди Талғат Сатиев.


Муаллиф: Еимжан Нақтибай

Янгиликлар

Архив