Қозоғистонда биринчи онлайн бўш иш ўринлари ярмаркаси бошланди
27 Июнь 16:12

Қозоғистонда биринчи онлайн бўш иш ўринлари ярмаркаси бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова 27—29 июн кунлари бўлиб ўтадиган Электрон меҳнат биржасида ёшлар учун биринчи онлайн бўш иш ўринлари ярмаркасини очди, дея хабар бермоқда Кazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ярмаркада 23 та йирик қозоғистонлик иш берувчилар иштирок этиб, улар 50 дан ортиқ касб бўйича 1320 та бўш иш ўринларини тақдим этдилар.

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўзининг табрик сўзида бўш иш ўринлари ярмаркаси ёш мутахассисларга мамлакат иқтисодиётининг флагманлари бўлган корхоналарда иш топиш учун реал имконият яратаётганини таъкидлади.

– «Электрон меҳнат биржаси» туфайли Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан 1000 дан ортиқ ёшлар мамлакатнинг йирик корхоналари вакиллари бўлган 50 дан ортиқ касбни қамраб олган 1320 та бўш иш ўрни бўйича иш топиш имкониятига эга бўлди. Ушбу меҳнат ярмаркасини қўллаб-қувватлаган барча компанияларга чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Бундай тадбирда илк бор иштирок этаётган ёшларга шуни тилайман: шошманг, қўрқманг, бугун сизнинг кунингиз», — деди Тамара Дуйсенова.

27 июн куни ўз фаолиятини бошлаётган ёш мутахассислар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси доирасида «Самарали иш қидириш» мавзусида маҳорат дарси ташкил этилиб, уларда резюмени тўғри расмийлаштириш, иш берувчилар билан суҳбат давомида ўзини қандай тутиш кераклиги ўргатилади.

27 июндан 29 июнгача ҳар бир иш берувчи ўз компаниясининг тақдимотини ўтказади, унда меҳнат шароитлари, очиқ бўш иш ўринлари, бандлик хусусиятлари ва бошқалар ҳақида сўз боради. Бир қатор абитуриентлар онлайн интервьюдан ўтадилар.

Онлайн бўш иш ўринлари ярмаркаси давомида ишчиларни топишга қарор қилган иш берувчилар қаторида Евроосиё гуруҳи (ЕRG) ва Республика кон-металлургия корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, хусусан Каspi.kz, «Қазақстан Ҳалық Банк» АЖ, «КАТКО» МЧЖ, «Еrnst & Young Кazakhstan» МЧЖ, «Еurasia Group Kazakhstan» МЧЖ, «Маgnum Cash & Cаrry» МЧЖ, «Первое кредитное бюро» МЧЖ ва бошқалар мавжуд. Келгусида ҳар ойда аҳолининг турли қатламлари учун бундай ярмаркалар ташкил этилади.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда қайта тикланадиган энергия лойиҳаларида 3 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади
3 Август 20:35

Қозоғистонда қайта тикланадиган энергия лойиҳаларида 3 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов энергетика комплексини модернизация қилиш режалаштирилаётганини маълум қилди, бу қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича 40 та лойиҳани ишга туширишни назарда тутади, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистон Республикаси жаҳон ҳамжамияти қатори мамлакатда қайта тикланадиган энергия соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Дастур энергетика комплексини модернизация қилишни назарда тутади, бу 2025 йилгача 3,2 мингта иш ўрни яратилувчи қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича 40 та лойиҳани ишга туширишни назарда тутади»

, — деди Болат Ақшолақов.

Унга кўра, жорий йилда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича 11 та лойиҳани фойдаланишга топшириш режалаштирилган, бу эса 900 дан ортиқ иш ўрни яратиш имконини беради.

«Бугунги кунга қадар 5 та объект: 3 та Қуёш электр станцияси ва 2 та шамол электр станцияси ишга туширилиб, 330 та иш ўрни яратилди. Йил охиригача 577 та қўшимча иш ўрни яратилади»

, - дедит вазир.

Нур-Султан шаҳрида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади
3 Август 08:14

Нур-Султан шаҳрида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида умумшаҳар бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Фуқароларни бўш иш ўринларига жойлаштириш тадбири 4 август куни соат 10:00 дан 13:00 гача «Ёшлар» саройи биносида бўлиб ўтади.

Шаҳар ярмаркасида 50 дан ортиқ иш берувчилар иштирок этади.

Жорий йилда 160 мингдан ортиқ қозоғистонлик доимий иш билан таъминланди
2 Август 15:15

Жорий йилда 160 мингдан ортиқ қозоғистонлик доимий иш билан таъминланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда жорий йилнинг етти ойи якунларига кўра, 296 минг киши иш билан таъминланган. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳукумат йиғилишида Тамара Дуйсенова аҳоли даромадларини оширишнинг асосий шарти сифатли иш ўринлари эканлигини таъкидлади.

– Жорий йилнинг етти ойи якунларига кўра, 296 минг киши иш билан таъминланди. Шундан 163 минг киши (55%) доимий ишга қабул қилинди. Иш берувчилар томонидан таклиф этилган бўш иш ўринларига 153 минг нафар, бандликка кўмаклашиш чора-тадбирлари доирасида 122 минг нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. 6,9 фоизи эса миллий лойиҳалар доирасида иш билан таъминланди», - дейди Тамара Дуйсенова.

Вазирнинг сўзларига кўра, рақамли технологиялар фуқаролар бандлигини ташкил этишнинг самарали ва шаффоф тизимини таъминлаш имконини берди.

«Меҳнат тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги мажбурий пенсия бадалларининг тушумини мониторинг қилиш орқали таъминланади. Мониторинг маълумотларига кўра, миллий лойиҳалар доирасида иш билан банд бўлган фуқароларнинг атиги 38 фоизи пенсия бадалларига эга. Бандликка кўмаклашиш бўйича фаол чора-тадбирлар доирасида банд бўлганлар ва иш берувчиларнинг мавжуд бўш иш ўринлари бўйича бу кўрсаткич мос равишда 81 ва 65 фоизни ташкил этади», — деди вазир.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Янгиликлар

Архив