Қозоғистонда чет элдан келганлардан ПЗР тест талаб этилади
18 Январь 15:22

Қозоғистонда чет элдан келганлардан ПЗР тест талаб этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Чет элдан келганлардан манфий ПЗР тести талаб этилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Эпидемиологик вазиятнинг мураккаблиги, «омикрон» штамнинг тез кўпайиши ҳисобга олиниб, бир қатор чеклов чоралари кучайтирилди. Қозоғистон Республикаси чегара пунктларида эмлаш ҳолатидан қатъи назар, барча чет элдан келганлардан манфий ПЗР тести талаб этилади. Ashyq бўйича «яшил» мақомига эга бўлган тақдирдагина фойдаланишга рухсат берилган объектлар рўйхати кенгайтирилди», - деди Ажар Ғиният.

Унга кўра, ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ўқувчиларга, талабаларга таълим беришда табақалаштирилган ёндашув қўлланилади.

Янгиликлар

Архив