Қозоғистонда чорвачилик кўрсаткичлари ошди
2 Ноябрь 17:02

Қозоғистонда чорвачилик кўрсаткичлари ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 9 ойида чорвачиликнинг ялпи маҳсулоти 2 244,7 миллиард тенгени ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида чорва молларининг 2020 йилнинг январ-сентябрига нисбатан Қозоғистоннинг 10 та вилоятида ўсиши кузатилди. Жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, барча тоифадаги фермер хўжаликларида қорамоллар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга ошган.

Шу даврда хўжалик гўшти ва парранда гўшти 844,0 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,5 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, мол гўшти етиштириш 4,9 фоизга ошиб, 361,3 минг тоннани, қўй гўшти 1,6 фоизга ошиб, 101,6 минг тоннани, от гўшти 6,2 фоизга ошиб, 97,6 минг тоннани, парранда гўштини етиштириш 21,3 фоизга ўсиб, 208,5 минг тоннани ташкил этди.

Янгиликлар

Архив