+7 (701) 759 90 19
USD 421.58 EUR 496.83
RUB 5.53 CNY 62.2
Янгиликлар

Қозоғистонда депутатлар қўшимча карантин чораларини талаб қилмоқда

17 Июнь 13:47
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда депутатлар қўшимча карантин чораларини талаб қилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламентидаги «Ақ жол» ҚДП фракцияси депутатлари республика миқёсида қўшимча карантин чораларини жорий этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ақ жол» партияси фракцияси ҳукуматнинг коронавирус пандемиясига қарши курашнинг биринчи босқичидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди. Уларнинг натижаси бошқа давлатлар билан солиштирганда пандемиянинг сезиларли даражада секинлашиши эди. Шу билан бирга, бир қатор вилоятларда, чекловлар олиб ташланганидан сўнг, коронавирус инфекциясини юқтириш ва ўлим ҳоллари кескин кўпайди», - деди Мажилис депутати Меруерт Казбекова, палатанинг ялпи мажлисида Қозоғистон Республикаси Бош вазирига депутатлик сўровини йўллар экан.

Депутат, ҳатто пойтахтда ҳам камида икки кун ичида тестдан ўтиш учун навбатга туриш кераклигини айтди, натижалар ҳам ўз вақтида берилмаяпти.

«Албатта, хавфсизлик талабларини инобатга олмаганда, одамларнинг ўзини тутиши бу катта рол ўйнади. Шунинг учун, биз энг муаммоли ҳудудларда карантиннинг кучайишини қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан бирга, ушбу тенденциялар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимиятлар томонидан коронавирусга қарши курашни ташкил этиш, бюджетдан улкан маблағ ажратилганига қарамай, биринчи ойлардаги тўпланган тажриба етарли эмаслигини кўрсатмоқда», - дея қўшимча қилди депутат.

Охирида у миллий миқёсда қўшимча карантин чораларини жорий этиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди, шунингдек барча симптоматик беморларни касалхонага ётқизиш бўйича шошилинч чоралар кўришни, олис аҳоли пунктлари аҳолисини тестдан ўтказиш учун тез ёрдам поездини ташкил қилишни сўради.

Муаллиф: Серик Сабеков

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив