Қозоғистонда доллар курси бироз пасайди
15 Октябрь 11:50

Қозоғистонда доллар курси бироз пасайди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасида (КASЕ) ўтказилган савдолар натижаларига кўра, тенгенинг долларга нисбатан курси бироз пасайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 14 октябр оқшомига нисбатан 0,14 тенгега пасайган ва бир доллар учун 425,63 тенгени ташкил қилган.

Миллий банкнинг 15 октябрдаги расмий курси бир доллар учун 425,77 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz маълумотига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотиш курси - 425,32 тенге, сотиб олиш - 426,84 тенге.

Нур-Султанда сотиш курси - 425,12 тенге, сотиб олиш нархи - 426,24 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Янгиликлар

Архив