
вчера 17:45
ALMATY. Кazinform - Доллар тенгега нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 7,22 тенгега қимматлашди.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси - 422,01 тенге.
ҚР Миллий банкнинг 26 майдаги расмий курси, 1 доллар - 415,12 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 423,75 тенге, сотиб олиш - 428,69 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 423,34 тенге, сотиб олиш нархи - 426 тенге.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ валютаси икки кун кетма-кет қадрсизланиб, фонд бозорида 415 тенгедан сотилган эди.