Қозоғистонда доллар курси пасайди

2 Февраль, 16:20
Қозоғистонда доллар курси пасайди

ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 0,88 тенгега пасайиб, 1 доллар 459,92 тенгега тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 2 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 460,87 тенге.

Россия валютаси - 6,57 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 459 тенге, сотиб олиш курси эса 462,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Астана шаҳрида сотиш курси - 459,5 тенге, сотиб олиш курси - 462,5 тенге.

Россия рубли 6,35-6,6 орасида савдо қилинмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Ўхшаш янгиликлар
Теги:

Янгиликлар