Қозоғистонда доллар курси пасайди
3 Февраль, 09:57

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Миллий банки доллар ва рублнинг 3 феврал кунги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Унга кўра, 1 доллар 459,92 тенге, Россия рублининг ўртача курси - 6,57 тенге.
2 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,14 тенгега пасайиб, 459,66 тенгени ташкил қилди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 460-463 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 458-462 тенге орасида ўзгариб турибди.
Айни пайтда Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 6,35-6,6 тенгега сотиб олиш мумкин.
Муаллиф: Алма Муқанова
Теги:
Мавзуга оид
Оммабоп