Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди
28 Октябрь 12:01

Қозоғистонда доллар курси яна кўтарилди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 27 октябр оқшомига нисбатан 1,55 тенгега ошган. AҚШ долларининг ўртача курси 427,59 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 28 октябрдаги расмий курси бир доллар учун 426,01 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, бугун Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 427,2 тенгедан сотилмоқда, 428,2 тенгедан сотиб олинмоқда.

Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 426,6 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 427,8 тенге.

Янгиликлар

Архив