Қозоғистонда  доллар курси яна пасайди
30 Декабрь 11:30

Қозоғистонда  доллар курси яна пасайди

ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси пасайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Эрталабки савдоларда доллар курси 29 декабр оқшомига нисбатан 0,31 тенгега пасайиб, 1 доллар учун 431,53 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 30 декабрдаги расмий курси 1 доллар учун 431,84 тенгени ташкил этади.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг 435,43 тенгедан сотилмоқда, 437,34 тенгедан харид қилинмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 435,98 тенге, сотиб олиш нархи эса 437,52 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Янгиликлар

Архив