Қозоғистонда доллар нархи пасайди
21 Октябрь 12:06

Қозоғистонда доллар нархи пасайди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасида (КASЕ) ўтказилган савдолар натижаларига кўра, тенгенинг 1 долларга нисбатан курси яна тушиб кетди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 20 октябр оқшомига нисбатан 0,46 тенгега пасайган ва бир доллар учун 425,54 тенгени ташкил қилган.

ҚР Миллий банкнинг 21 октябрдаги расмий курси 1 доллар учун 425,95 тенге.

Kurs.kz маълумотига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 425,5 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш нархи - 426,4 тенге.

Нур-Султанда сотиш курси - 425,2 тенге, сотиб олиш нархи - 426,7 тенге.


Муаллиф: Aлма Муқанова


Янгиликлар

Архив