
вчера 17:45
ALMATY. Кazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан бироз арзонлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
KASE фонд бозоридаги кунлик савдолар якунларига кўра, доллар курси 7,56 тенгега арзонлашди.
1 АҚШ долларининг ўртача курси 416,91 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг 24 майдаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 424,84 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 417,64 тенге, сотиб олиш 422,44 тенгени ташкил қилмоқда.
Нур-Султанда сотиш нархи - 416,14 тенге, сотиб олиш нархи эса - 419,59 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова