Қозоғистонда доллар яна арзонлашди
25 Май 16:00

Қозоғистонда доллар яна арзонлашди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, доллар тенгега нисбатан қадрсизланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 1,67 тенгега пасайди. 1 АҚШ доллар 415, 12 тенгега тенг бўлди.

ҚР Миллий банкнинг 25 майдаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 416,91 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 415,34 тенге, сотиб олиш - 419,17 тенге.

Нур-Султанда сотиш нархи - 413,19 тенге, сотиб олиш нархи эса - 416,56 тенге.


Муаллиф: Алма Муқанова

Янгиликлар

Архив