USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

Қозоғистонда электромобиллар ишлаб чиқарила бошлайди

4 Ноябрь 16:05
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда электромобиллар ишлаб чиқарила бошлайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2022 йилда электромобиллар ишлаб чиқарила бошлайди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Қайрбек Ускенбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Экологик тоза транспорт воситалари ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида мамлакатимиз корхоналари томонидан Саран ва Алмати шаҳарларида YUTONG ва Golden Dragon электро автобуслари, Қостанай шаҳрида электромобил ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Бундан ташқари, Hyundai Ioniq электромобилларини ишлаб чиқариш 2022 йилда, шунингдек, 2023 йилдан KIA EV6 ишлаб чиқарила бошлайди», - деди Қайрбек Ускенбаев Ҳукумат йиғилишида.

Нур-Султан, Алмати ва Павлодар шаҳарларида электромобиллар ва электро автобуслар учун инфратузилмани яратиш учун 110 та электр зарядлаш станциялари ўрнатилганини таъкидлади. Электр тортувчи автомобилларни харид қилишни рағбатлантириш мақсадида Қозоғистонда электромобил эгалари транспорт солиқларини тўлашдан озод қилинган.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив