USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

Қозоғистонда этно-медиация маркази пайдо бўлади

17 Ноябрь 08:20
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда этно-медиация маркази пайдо бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда миллатлараро низоларнинг олдини олиш ва муаммони тезроқ ҳал этиш мақсадида этно-медиация маркази ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосари Марат Aзилханов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР ИИВ ноқонуний сақланаётган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топширишга чақирди Қозоғистонда Фавқулодда ҳолат пайтида 11 минг ногиронга нафақа тўлаш автоматик равишда узайтирилди ҚР Рақамли ривожланиш вазири АХКМ ходимларининг ойлик маошларини ошириш бўйича топшириқ берди

«Мамлакатда этник-сиёсий зиддиятларни ҳал қила оладиган ва унинг моҳиятига чуқур назар ташлайдиган мутахассислар йўқ, деган миш-мишлар юрибди. Шу муносабат билан ушбу масала кун тартибида бўлиши керак. Бу ерда медиация хизматининг ўрни катта ва у икки йўналишда ишлаши керак. Биринчи йўналиш - профилактика чоралари, яъни тушунтириш ишлари. Иккинчи йўналиш - конфликт оқибатларини аниқлаш ва бартараф этиш. Бугунги кунда мавжуд медиаторлар этно-медиация муаммосини ҳал қилишга қанчалик профессионал тайёр эканлигини айта олмайман. Шунинг учун биз этно-медиаторларни тайёрлаймиз. У халқ олдида гапирадиган оқсоқол ёки жамоатчилик фикрининг етакчиси бўлиши мумкин. Ёдингизда бўлса, Давлат раҳбари, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси Қасим-Жомарт Тоқаев миллатлараро зиддиятларнинг олдини олишда медиация хизмати муҳимлигини тез-тез таъкидлаб келади», — деди Қозоғистон халқи Aссамблеяси раиси ўринбосари Марат Aзилханов.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда профессионал этно-медиаторларни тайёрлаш вақти келди.


«Ҳозирча фақат режалар бор, лекин биз мамлакатда этно-медиация марказини ташкил этишни режалаштирганмиз. Aмалий этно-сиёсий тадқиқотлар институтида эса ушбу марказни ташкил этишни режалаштирганмиз. Навбатдаги масала – марказ учун мутахассислар тайёрлаш. Улар нафақат медиатр, балки музокарачилар ва мувофиқлаштирувчилар бўлишлари керак. Нима учун у координатор бўлиши керак, чунки миллатлараро низо юзага келганда медиатр нафақат икки томон, балки маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қила олиши керак», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда Қозоғистон халқи Aссамблеяси Республика медиация кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда ҚХА аъзолари, ваколатли органлар ва медиация маркази вакиллари иштирок этди.


Муаллиф: Али Ибраев



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив