Қозоғистонда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган полиция ходимларининг фарзандларига грантлар берилади
15 Январь 09:45

Қозоғистонда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган полиция ходимларининг фарзандларига грантлар берилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган полиция ходимларининг фарзандларига грантлар ажратилади. Бу ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва махсус давлат органи ходимлари фарзандларига нисбатан қўлланиладиган чорадир, дея хабар беради Кazinform Almatyapat Тelegram-каналига таяниб.

ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов вазирликка қозоғистонликларнинг сифатли таълим олишига йўл очиш топширилгани, вазирлик бу вазифани бажаришга киришганини айтди.

«Ишончим комилки, давлат томонидан кўрсатилаётган бундай кўмак жуда муҳим. Биз Алматидаги фожиали воқеалар пайтида қанча одам мамлакат фуқаролари хавфсизлиги учун жонини фидо қилганига гувоҳ бўлдик», - деди таълим ва фан вазири.


Янгиликлар

Архив