Қозоғистонда хусусий инвесторларга юридик шахсларнинг қарзларини сотиб олишга рухсат берилади
11 Май 14:55

Қозоғистонда хусусий инвесторларга юридик шахсларнинг қарзларини сотиб олишга рухсат берилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Банкларлар ва микрокредит ташкилотлар стрессли активларини хусусий инвесторларга сотиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова стрессли активлар бозорини ривожлантириш бўйича ўзгартиришлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Мазкур қонун лойиҳаси Давлат раҳбарининг 2021 йил 1 сентябрдаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасида таъкидланган активларни иқтисодий муомалага қайтариш бўйича топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасининг асосий мақсади стрессли активлар ликвид бозорининг бозор ривожланиши ва уларни иқтисодий муомалага жалб қилиш учун шароит яратишдан иборат.

«Мазкур қонун лойиҳаси 4 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади ва қуйидаги асосий йўналишлардан иборат. Биринчидан, қонун лойиҳаси стрессли активларнинг ваколатли харидорлари рўйхатини хусусий инвесторларни жалб қилиш орқали кенгайтиришни назарда тутади. Ҳозирги вақтда «Банклар тўғрисида»ги қонуннинг 36-1-моддасига асосан ваколатли харидорлар рўйхатига иккинчи даражали банклар, банкларнинг стрессни бошқариш бўйича шўъба корхоналари, муаммоли кредитлар, коллектор агентликлари ва бошқа молия институтлари киради. Шу билан бирга, банклар ва микрокредит ташкилотларининг стрессли активларини хусусий инвесторларга сотиш ҳуқуқини бериш учун рўйхат кенгайтирилади», — деди Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова.

Унга кўра, хусусий инвесторларга юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлардан кредитлар сотиб олишга рухсат берилади. Қарз олувчилар - жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қонун лойиҳасида жисмоний шахслар кредитларини инвесторларга сотиш кўзда тутилмаган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив