+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси Россия препаратидан фарқ қиладими

24 Май 15:22
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси Россия препаратидан фарқ қиладими

NUR-SULTAN. Kazinform – Онлайн брифинг чоғида Қарағандидаги фармацевтика мажмуасининг бош директори Сергей Барон Қарағандидаги фармацевтика заводининг «Спутник V» вакцинаси Россияда ишлаб чиқарилганидан фарқ қиладими, деган саволга жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазири  қозоғистонликларни гриппга қарши эмланишга чақирди Қозоғистон ва Россия Президентлари онлайн форматда  минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этишади. Қозоғистон Саудия Aрабистонига QazVac вакцинасини етказиб беришни таклиф қилди

Қарағанди шаҳрида ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси Россияда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинасидан фарқ қилмайди, чунки уни ишлаб чиқаришда Россия корхоналари билан бир хил моддадан, бир хил ускуналардан фойдаланилади. Биз аввало ўзимиз ишлаб чиқарувчи сифатида ўргандик. Кейин учта сертификатлаш сериясининг ҳаммаси Россиядан келган мутахассислар билан текширувдан ўтказилди, –дея шарҳлади Сергей Барон.

Унга кўра, Қарағанди фармацевтика мажмуаси 8 та кўрсаткични назорат қилади, яна 15 та кўрсаткич Гамалея институти томонидан назорат қилинади.

«Биз ҳар бир партияни ишлаб чиқарганимизда, институтга намуналарини юборамиз. У ерда маҳсулот сифати 20 кун давомида текширилади. Шунга кўра, ушбу 20 кун ичида ишлаб чиқарилган вакцина карантинга олиниб, омборхонада сақланади. Сақлаш шартлари бўйича бу қийин маҳсулот бўлиб чиқди. Биз Гамалея институтининг ишлаб чиқарилган маҳсулот барча сифат мезонларига жавоб бериши ҳақидаги хулосасини 20 кун кутамиз. Шундан сўнг хулоса, сертификат оламиз ва уни кейин битта дистрибютерге жўнатамиз. Тарқатиш пайтида моддаларнинг мураккаблиги шундаки, сақлаш ҳарорати – 18 даражадан юқори бўлмаслиги керак. Шишани ишлаб чиқариш жараёнининг ўзи нормал шароитда амалга оширилади, аммо вақт қатъий чекланган. Технологик эритма тайёрлангандан бошлаб, бундай маҳсулотни музлатишгача бизда 6 соат вақт берилади. Қадоқлаш жараёни автоматлаштирилмаган. Белгилаш ва этикеткадан ўтгандан сўнг биз уни музлатамиз. Шундан сўнг биз ушбу маҳсулотларни пакетга жойлаштирамиз», – дея батафсил тушунтирди ишлаб чиқарувчи.

Унинг таъкидлашича, барча биотехнологик маҳсулотлар маълум сасақлаш шартларини талаб қилади.

«Бизнинг бутун ишлаб чиқариш ва сақлаш тизимимиз ушбу тизимга мослаштирилган. Мониторинг тизими датчик кўрсаткичларини ўқийди,барчаси қаттиқ дискка ёзиб қўйилган», – дея қўшимча қилди Сергей Барон.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив