Қозоғистонда ижтимоий ёрдам олувчи оилалар учун газ нархи 20 фоизга арзонлаштирилади
24 Май 19:28

Қозоғистонда ижтимоий ёрдам олувчи оилалар учун газ нархи 20 фоизга арзонлаштирилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат томонидан манзилли ижтимоий ёрдам тўланадиган фуқаролар учун газ нархи 20 фоизга арзонлаштирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Сенат депутатлари саволига жавобан маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда янги ҳудудларни тежамкор газлаштириш, аҳолининг кам таъминланган қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари белгилаб олинди. Давлат аҳамиятига эга бўлган бозорда нарх белгилаш қоидалари ўзгартирилди. У 9-гуруҳ истеъмолчиларини - давлат манзилли ижтимоий ёрдами ёки уй-жой ёрдамини олувчи истеъмолчиларни ўз ичига олади. 2022 йил 1 апрелдан ушбу синфдаги истеъмолчилар гуруҳи учун товар газининг чакана нархи Тараз ва Орал шаҳарларида 20 фоизга пасайтирилади. Пилот лойиҳа якунлангач, ушбу чора мамлакатнинг барча газлаштирилган ҳудудларида қўлланилади», — деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив