Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини уй-жой билан таъминлашнинг янги механизми ишга тушади
17 Март 14:33

Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини уй-жой билан таъминлашнинг янги механизми ишга тушади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини уй-жой билан таъминлашнинг янги механизми ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кам даромадли фуқароларни уй-жой билан таъминлаш доирасида давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган чора-тадбирлар қаторига ижарага бериладиган уй-жойларни субсидиялаш ва имтиёзли кредитлар бериш ҳам киради», - деб ёзади Алихан Смаилов депутатлик сўровига ўз жавобида.

Хусусан, фуқароларнинг айрим тоифаларини (кўп болали оилалар, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари, этим болалар, ногирон болали оилалар) уй-жой билан таъминлаш масалаларини ҳал этишни жадаллаштириш мақсадида Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, хусусий уй-жой фондида ижарага олинган уй-жойлар учун тўловлар механизми ишлаб чиқилди.

«Ижара тўлови бўйича манзилли ёрдам кўрсатиш тамойили ҳар бир оила аъзоси бошига яшаш минимуми 1 бараваридан кам даромадга эга бўлган навбатда турганлар учун уй-жой ижараси нархининг 50 фоизини қоплашни назарда тутади. Ушбу механизм 1 майдан жорий этилиши режалаштирилган», - дея қўшимча қилди Бош вазир.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Янгиликлар

Архив