Қозоғистонда қанча ўқувчи коронавирусга қарши эмланган
17 Январь 18:43

Қозоғистонда қанча ўқувчи коронавирусга қарши эмланган

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда қанча мактаб ўқувчиси COVID-19 га қарши вакцина олгани маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда 353,5 минг ўқувчи (12 ёшдан 18 ёшгача) коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компонентини олди. Бу мамлакатда эмлашга рухсат берилган ўсмирларнинг 27,7 фоизини ташкил этади. Иккинчи компонентни 182 257 нафар ўқувчи қабул қилди. Бу 14,5 фоизни ташкил этади. Ўсмирлар ўртасида эмлаш бўйича Туркистон вилояти етакчилик қилмоқда. Ўқувчиларнинг 90 фоизи эмлашнинг биринчи компонентини олди. Кейин Шарқий Қозоғистон вилояти етакчилик қилмоқда. Вилоятдаги ўсмирларнинг 82 фоизи эмланди», – деди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Озиқланиш, таълим ва тарбия соҳасини назорат қилиш ва кузатиш бошқармаси бошлиғи Марал Раҳимжанова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, ўқувчилар ўртасида эмлаш жараёни қизғин давом этаётганига қарамай, мактабда карантин талаблари бажарилиши шарт.


Муаллиф: Али Ибраев

Янгиликлар

Архив