Қозоғистонда қишлоқлар электр устунлари орқали тезкор интернетга уланади
4 Май 20:23

Қозоғистонда қишлоқлар электр устунлари орқали тезкор интернетга уланади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин қишлоқ аҳоли пунктларини электр устунлари орқали интернетга улашни таклиф қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз оптик толали линияларни ётқизишни осонлаштириш учун электр устунларидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Бундай устунлар аксарият қишлоқларда мавжуд. Бу устунлардан фойдаланиб, оптик толали интернет тармоғини ўтказишни қонуний равишда жорий қилмоқдамиз», — деди Бағдат Мусин.

Унинг сўзларига кўра, агар ушбу норма парламент томонидан қўллаб-қувватланса ва кучга кирса, қишлоқ жойларда Интернет тарқатиш ниятида бўлган потенциал операторларнинг эҳтимолий харажатлари сезиларли даражада камаяди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Янгиликлар

Архив