Қозоғистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш 10,2 фоизга ошди
20 Апрель 07:57

Қозоғистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш 10,2 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажми ошди, деб хабар беради Кazinform.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ички бозор эҳтиёжларини қондириш, нархларни барқарорлаштириш ва қайта ишлаш корхоналарини жонлантириш мақсадида 2021 йил сентябр ойида вазирлик томонидан кунгабоқар уруғи ва кунгабоқар ёғи экспортига чекловлар жорий этилган.

Чеклов чораларининг жорий этилиши натижасида кунгабоқар ёғининг чакана нархлари барқарорлашди. 2021 йил якунларига кўра, тозаланган кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш 2020 йилга нисбатан 10,2 фоизга ошган.

2022 йилнинг ўтган даврида кунгабоқар ёғи экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,8 баробарга ошган (мос равишда 140,7 минг тонна ва 28,9 минг тонна).

Ҳар йили кунгабоқар ёғи экспортининг қарийб 60 фоизи Ўзбекистонга етказиб берилмоқда, шу билан бирга кунгабоқар ёғи бозорлари кенгаймоқда. Анъанавий Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон ва Хитойдан ташқари кунгабоқар ёғи Чехия, Литва ва Туркияга экспорт қилинди.

«Хом ашё базасини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида мойли ўсимликларни давлат ишлаб чиқарувчиларига (қайта ишлаш учун мойли ўсимликлар, уруғлар, ўғитлар, пестицидлар ва бошқаларни харид қилишни субсидиялаш) чоралари кўрилмоқда. Шу туфайли ўтган йили кунгабоқар экиладиган майдонлар 200 минг гектарга кўпайди. Жорий йилда кунгабоқар экиш майдони 20,7 минг гектарга кўпайтирилиши режалаштирилган», - дея хабар беради Кazinform.


Янгиликлар

Архив