Қозоғистонда машинасозлик саноатининг истиқболи катта
24 Май 18:32

Қозоғистонда машинасозлик саноатининг истиқболи катта

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр мамлакат машинасозлик саноатининг ривожланишига баҳо берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизни буюк келажак кутмоқда. Бунда нафақат автомобил йиғиш, балки нефт-газ, энергетика соҳасига ҳам эътибор қаратиш лозим. Бизда компетенция бор, бу билан шуғулланадиган одамлар бор, мос таълим олиб, ушбу компанияларда ишлай оладиган ёшлар бор», - деди Роман Скляр Ҳукумат йиғилишидан кейин журналистларга.

Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, автосаноат иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига мультипликатив таъсир қилади.

«Энг асосийси, импортер мамлакатга айланмаслигимиз керак, баъзилар биз ҳеч нарса ишлаб чиқаролмаймиз, ҳамма нарсани сотиб оламиз, дейишади. Лекин биз янги имкониятларни ўзлаштиришимиз ва ўзимизда маҳсулот ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйишимиз керак», - деди Бош вазир ўринбосари.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Янгиликлар

Архив