Қозоғистонда Миллий ягона тест синовлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
26 Январь 12:27

Қозоғистонда Миллий ягона тест синовлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Миллий ягона тест синовлари тўлиқ электрон форматга ўтказилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши пайтида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукумат рақобатдош инсон капиталини ривожлантириш бўйича иш олиб бормоқда. У халқаро тажриба асосида болаларни эрта ривожлантириш миллий режасига киритилади. Мактабгача таълимнинг янги моделини ва аҳоли жон бошига қўшимча таълимни молиялаштиришни жорий этиш орқали 3-6 ёшдаги болалар учун болалар боғчалари билан қамраб олишни 99 фоизгача оширишни режалаштирмоқдамиз», - деди Асқар Мамин.

Унинг айтишича, 400 та янги болалар боғчалари очилади.

«Давлат-хусусий шериклик доирасида 180 та мактаб қуриш режалаштирилган. Миллий ягона тест синовлари тўлиқ электрон форматга ўтказилади», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив