Қозоғистонда Наврўз байрамида кексалар ва меҳрибонлик уйларида бепул концерт дастурлари ташкил этилади
18 Март 18:31

Қозоғистонда Наврўз байрамида кексалар ва меҳрибонлик уйларида бепул концерт дастурлари ташкил этилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Улуғ байрамда Қозоғистон бўйлаб қариялар ва Меҳрибонлик уйларида бепул байрам тадбирлари ташкил этилади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазири ўринбосари Нурғиса Дауешов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Миллий миқёсдаги асосий тадбирлар 21 март куни Президентнинг Қозоғистон халқига йўллаган табригидан бошланади. 23 март куни мамлакатимиз бўйлаб «Яхши миллат» кенг кўламли хайрия акцияси ташкил этилади. Унинг доирасида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, имконияти чекланган болалар ва кексалар учун дала концертлари ташкил этилиши режалаштирилган. Акцияга кўнгиллилар, маданият арбоблари ва хайриячилар жалб этилган», - деди Нурғиса Дауешов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.


Муаллиф: Али Ибраев

Янгиликлар

Архив