+7 (701) 759 90 19
USD 378.60 EUR 417.75
RUB 6.13 CNY 54.58
Янгиликлар

Қозоғистонда полициячилар йўлда қолиб кетган ўзбекистонликларни қутқарди

4 Декабрь 11:03
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда полициячилар йўлда қолиб кетган ўзбекистонликларни қутқарди

KÓKSHETAÝ. Kazinform - Ақмола полициячилари «Нур-Султан – Петропавл» автотрассасида бузилиб, тўхтаб қолган автобус ҳайдовчиларини беш кун давомида иссиқ овқат берди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ақмола вилоят полиция департаменти матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
Нур-Султандан Тошкентга учиши лозим бўлган самолёт кечиктирилмоқда Россиядаги ёнғинда ўн нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди Ўзбекистонда Ҳукумати ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилди

Идора вакилларининг айтишича, патруль полицияси батальонининг 2-взвод экипажи, полиция старшинаси Игорь Макаров ва полиция катта сержанти Думан Алменбаев тунги сменада «Нур-Султан – Петропавл» трассаси чеккасида тўхтаб турган «Vanhoo» йўловчилар автобусини кўриб қолади. Аниқланишича, автобуснинг двигатели ишдан чиққан.

«Автобусда 15 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бор эди. 26 ноябрь куни «Екатеринбург-Тараз» йўналиши бўйича юриб келаётган транспорт воситасининг двигатели йўлнинг 243-чи километрида ишдан чиқиб тўхташга мажбур бўлган. Полициячилар йўловчиларни йўлдан ўтиб бораётган бошқа транспорт воситаларига ўтқазиб юборишди. Ўзлари эса бузилган автобус тузатилгунга қадар беш кун давомида ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатди», - дея маълумот берди идора вакиллари.

Полиция ходимларининг айтишича, қийин пайтда ёрдамга келган полициячиларга йўлочилар билан ҳайдовчилар миннатдорчилик билдиришган.

Муаллиф: Аслан Оспанов


Калит сўзлар: Транспорт,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив