Қозоғистонда Президентнинг сиёсий лавозимга эга қариндошлари лавозимидан озод қилинади
18 Апрель 14:52

Қозоғистонда Президентнинг сиёсий лавозимга эга қариндошлари лавозимидан озод қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform – Конституцияда Президентнинг яқин қариндошларининг юқори лавозимларда ишлаши тақиқланган. Қонун кучга кирганидан кейин президентнинг яқинлари лавозимидан озод қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон адлия вазири Қанат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Умуман олганда, Конституцияга Президентнинг яқин қариндошларининг сиёсий лавозимларда ишлашини тақиқловчи норма киритилади. Сиёсий лавозимлар рўйхати жуда кенг. Унга маълум миқдордаги дипломатлар ҳам киради. Сиёсий лавозимлар рўйхатини исталган одам кўриб чиқиши мумкин», — деди вазир.

Шу билан бирга, Қанат Мусин ОАВ вакилларининг Президентнинг яқин қариндоши хорижда элчи бўлиб ишлаётгани ҳақидаги саволига жавоб берди.

«Юқорида зикр этилган тақиқ киритилгач, барчаси қонунга мувофиқлаштирилади. Яъни у лавозимидан озод қилинади. Чунки қонунга кўра, у бу лавозимни эгаллаши мумкин бўлмайди», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив