Қозоғистонда ўртача пенсия миқдори 72 минг тенгега яқинлашди
16 Август 18:26

Қозоғистонда ўртача пенсия миқдори 72 минг тенгега яқинлашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2 248 177 нафар пенсионер бор. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2022 йилнинг биринчи чорагида ёши бўйича пенсионерлар сони 2 миллион 248 минг 177 нафарни, тайинланган пенсиянинг ўртача миқдори эса 71 минг 889 тенгени ташкил этди. 2022 йилнинг биринчи чораги учун давлат базавий пенсия тўловининг ўртача миқдори 32 455 тенгени ташкил этди. 2022 йилнинг биринчи чораги учун белгиланган уй-жой ёрдамининг ўртача миқдори 7486,2 тенгени ташкил этиб, уни 18837 оила олди. 2022 йилнинг январ-июн ойларида тайинланган номинал ижтимоий ёрдамнинг ўртача миқдори 6657 тенгени ташкил этиб, 592298 кишига берилди»

, — дейилади бюро хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив